Инсон қадри улуғланиб, кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром Уйчи туман ҳокимлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани Қораўзак овул фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан бўлган учрашувлари, дилдан суҳбат жараёнларида ҳам ёрқин намоён бўлди.
17-19 ноябрь кунлари туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи аъзолари ушбу маҳаллада бўлиб, хонадонбай ўрганишларни олиб боришди, ижтимоий муаммолар ва таклифлар бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилашди. 50 ўринли “Шаҳзодабону” ОНМТТ тоза ичимлик суви билан таъминланди. 12,13,25-мактабларга 5 хил турдаги спорт жиҳозлари, бадиий китоблар, телевизор, 100 нафар ўқувчига қишки кийим-бош совға қилинди. Учта болалар муассасасига ўйинчоқлар ҳамда иситкич, маҳалла ва 19-оила поликлиникасига телевизорлар топширилди.
Пишириқ билан шуғулланиш истагини билдирган 10 нафар хотин-қизга печ, 2 нафар аёлга тикув машинаси, ёшлардан 5 нафарига мотопила туҳфа қилиниб, доимий бандлиги таъминланди.
Кам таъминланган оилалардан 50 тасига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бир пиёла чой устидаги дийдорлашув тадбирида икки юз кишига ош тортилди.
Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга қаратилган бу каби эзгу ишлар давом этади.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






