Уйчи туман АБКМда коррупцияга қарши курашиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 ноябридан 2 декабригача “Коррупцияга қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди. Ушбу ойликда туман АБКМ ходимлари, тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва унинг ҳуқуқий оқибатлари, қонунчилик хизмат интизоми одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича йиғилиш ташкил қилинди.Йиғилишда туман ҳокимлиги ахборот хизмати, ОАВ ходимлари ва адлия бўлими вакиллари иштирок этдилар.






