🔰Уйчи туман маданият марказида “Янги Ўзбекистон учинчи ренессанс остонасида” мавзусида ижодий учрашув ташкил этилди. Унда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда иқтидорли ёшлар фарғоналик ижодкорлар Хуршид Карим ва Ўрмонжон Ҳолйигитовлар билан учрашдилар.
🔰Кечада ёшларни мусиқа, расм, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишини ошириш, бу уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш каби мақсадли ислоҳотлар юзасидан гапириб, икки истеъдодли ижодкорнинг фаолияти юзасидан самимий суҳбат қурилди. Мактабларда ташкил этилган тўгарак аъзолари томонидан Ватан, байроқ, тинчлик, инсон қадрини улуғловчи шеърлар ўқилиб, қўшиқлар ижро этилди.
🔰Сўзга чиққан нотиқлар томонидан “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” дастурий ғоя асосида ёшларни она-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантириш шарафли вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди ва барча ёшлар фаолликка чорланди.






