Уйчи туманидаги 3-секторда жойлашган “Қумтепа” кичик саноат зонаси 3,1 гектар майдонни эгаллаб, 20,2 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни кунларда мазкур саноат зонасида қурилиш жараёнлари давом этмоқда. Мазкур саноат зонасида жами 250 та доимий иш ўрни яратилади.

Бугун туман ҳокими Ш.Мусаев мазкур саноат зонасида бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди. Ташаббускор лойиҳа эгаларининг мурожаатларини тинглаб, муаммолар ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш ва лойиҳаларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгиланди.