Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бугун Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар.
Маълумки, жорий йилда уйчилик пахтакорлар 5869 гектар майдондан 23962 тонна ҳосил олишни режалаштиришган. 347 гектар майдондаги ғўзада 9-10 тадан, 4942 гектар майдондаги ғўзада 11-12 тадан бўлиқ кўсак ҳосил қилинди. Мутахассислар фермер хўжаликлари пахтазорларида бўлиб, ғўзани сифатли культивация қилиш, бегона ўтлардан тозалаш, вақтида суғориш, баргидан озиқлантириш ва бошқа зарур агротехник тадбирларни вақтида амалга ошириш бўйича тавсиялар беришди.
Ўрганиш якунида барча ММТП ва СИУ раҳбарларига бор куч ва имкониятларни ишга солиб, мавсумга пухта тараддуд кўриш бўйича вазифалар белгиланди.
Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов бугунги ҳар бир агротехник тадбир мўл ва сифатли ҳосил яратишда муҳим эканлигини таъкидлаб, масъулият билан ёндашиб, ҳамжиҳатликда иш ташкил этилишини билдирди.







