Маълумки, Республикамизда бугунги кунда давлат хизматларига бўлган эҳтиёж ва талаб кундан кунга ўсиб бормоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоялари амалда қўлланилиб, фуқароларимизнинг оғирини енгил, олисини яқин қилиш учун туман (шаҳар) адиля бўлимларининг давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бугунги кунда марказлар томонидан кўрсатилаётган хизматлари сони 200 га яқинлашганини мамнуният билан айта оламиз. Давлат хизматларидаги муҳим йўналишлардан бири бўлган қурилиш соҳасига оид кўрсатилаётган хизматлар хам кундан кунга соддалашиб фуқароларимиз ва тадбиркорлимизнинг оғрини енгил қилиш йўлида хизмат қилмоқда. Бу соҳада “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур регламентга асосан 7 та турдаги яъни:1. Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ; 2.Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;3. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;5. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;6. Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ;7. Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ тасдиқланган хизматлар кўрсатиб келинмоқда.«Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» билан интеграция қилиниб, қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентлари билан белгиланган тартиблар тўлиқ ҳолда ишга турилинган ва бу соҳани янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб соҳа бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.Уйчи туман давлат хизматлари маркази.






