Уйчи туманидаги Янгиҳаёт МФЙ биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Низамов,, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

✅Фуқаролар томонидан 8 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олиниб, мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.