Уйчи туманидаги 16-мактабда ""Ёш китобхон"" танлови бўйича тест ва савол-жавоб тадбири ўтказилди. Мактаб кутубхоначиси Нодира Собирова, мактабнинг ижодий маданий масалалар  бўйича тарғиботчиси Умиджон Султонов, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамкорлигида ўтказилган танловда  ёшларнинг  билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.