✅Уйчи туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Низамов билан биргаликда Соку МФЙда навбатдаги оммавий сайёр қабулни ўтказди.
✅Фуқаролар томонидан 7 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушиб, ушбу мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.






