“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятининг барча туманларида амалий ҳаракатлар бошланди. Вилоят ҳудудида 9 млн. 692 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Уйчи туманининг Пастгузар массивида ташкил этилган умуммиллий ҳаракатда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева иштирок этдилар. Тадбирда "Маданият карвони” ва “Маънавият фестивали” иштирокчилари, хотин-қизлар фаоллари, отинойилар қатнашиб, манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
" Эзгуликка йўғрилган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад шаҳар-у қишлоқларни кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, аҳоли, хусусан, аёлларни атроф-муҳит барқарорлигини таъминлашда фаоллиги ва масъулиятини янада ошириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар-жойлари атрофини бундан-да кўркам кўринишга келтиришдан иборат",- дейди Д.Якубова.






