🔰Фестивалнинг “Маърифат улашиб” акцияси доирасида туман маданият марказида Малика Бойхонованинг “Уйчи дурдоналари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир доирасида "Меҳнат ярмаркаси", миллий ўйинлар намойиши, китоб кўргазмаси ташкил этилди.

“Уйчи тонги” фольклор ансамбли ижро этган лапар ва ўланлар, “Тантана” доирачилар гуруҳининг чиқишлари, ёш ижодкорлар ўқиган шеърлар барчада илиқ таассурот уйғотди.

🔰Ёзувчи драматург А.Аҳмаджонов Уйчи адабий муҳити ва “Уйчи дурдоналари” китоби яратилиши ҳақида маълумот берди. “Менинг фарзандим-Ўзбекистон фахри!” лойиҳаси доирасида белбоғли кураш спорт тури бўйича жаҳон чемпионлари Моҳигул Иброҳимова, Зебохон Носироваларнинг эришган ютуқлари эътироф этилди. Китоб муаллифи ва спортчиларнинг ота- оналарига ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди.

🔰Якунда “Маданият карвони”нинг концерт дастури намойиш этилди.