Уйчи туман прокуратураси ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида туманда иш билан банд бўлмаган битирувчилар, уюшмаган ёшлар ва банд бўлмаган фуқароларнинг ўзида мавжуд муаммолари, ҳуқуқий масалаларига ечим топиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туманда маданият марказида “Бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 11 та корхона ва ташкилотдан 184 та бўш иш ўринлари қўйилди. Шу куни 35 нафар фуқарога доимий иш билан банд бўлиши учун йўлланма берилди, 31 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 14 нафари касбга ўқитиш ва қайта ўқитишга йўналтирилди. 22 нафар фуқарога турли хил масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, тушунтиришлар берилди.
“Меҳнат ярмаркаси”да туман прокурори А.Тухтасинов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собировлар иштирок этишди.






