Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари, муҳтарам фахрийлар!
Сизларни бугунги касб байрамингиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган, туну кун ҳаловат билмайдиган сизлар каби мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар инсонлар бор экан, тунимиз осуда, кўнглимиз хотиржам.
Замонавий билимларни эгаллаган, маънавий ва маърифий дунёси бой, ҳар қандай хавф-хатарга қарши матонат билан курашишга тайёр халқимизнинг чин маънодаги ҳимоячиси сифатида ҳамиша қадрли бўлинг.
Сизларга сиҳат-саломатлик, машаққатли ва шарафли фаолиятингизда сўнмас шижоат, оилавий бахт-саодат тилайман.
Шуҳрат МУСАЕВ,Уйчи тумани ҳокими.






