Уйчи туманидаги Олмурут МФЙ биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда йўл, кўчаларни шағаллаштириш, ёритиш, даволаниш, уй-жойини таъмирлаш, кредит каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.






