Уйчи туманидаги 4-мактабда бўлиб ўтган тадбир Ровот маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинди. Мактаб директори А.Исабекова, Ровот маданият маркази директори Ж.Турабоева барчани тил байрами билан табриклашди. Кутубхоначи Феруза Иномова, тарғиботчи Муқадас Бабанова 4-“А” синф ўқувчилари билан тайёрлашган мусиқий кечани барчанинг эътиборига ҳавола этишди.






