✅Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, ДХХ, ИИВ, ДБҚ ҳамда Миллий Гвардиясининг 2018 йил 30 декабрдаги ҚК-83, 08/УМ-706-18, 1, 84, 01-02/22-77-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика ягона ахборот тизимини юритиш тартиби тўғрисидаги низом"да "жамоат жойи"га таъриф берилган бўлиб, унга кўра:

🌐қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

🔷доимий жамоат жойлари – кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, соҳиллар, тегишли идоралар томонидан кеча-ю кундуз фаолият олиб боришига рухсат берилган дам олиш масканлари, жамоат транспортлари;

🕙даврий жамоат жойлари – тегишли идоралар томонидан кунлик ва мавсумий иш вақти белгилаб берилган жойлар, яъни пляжлар, усти очиқ ва ёпиқ кинотеатрлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини териб олиш учун фуқароларнинг уюшган ҳолда тўпланадиган дала майдонлари, музейлар, кутубхоналар, клублар, барча турдаги даволаниш муассасалари (ички тартиб-қоидаларга кўра ташриф вақти белгиланган, яъни беморларни кўришга келганларнинг киришига рухсат берилган вақтлар), умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш жойлари, чойхона, ресторан, бар, кафелар киради (кириш-чиқиш жойлари алоҳида назоратга олинганлари бундан мустасно);

🏕бир марталик жамоат жойлари – фуқароларнинг уюшган ҳолда шаҳар ташқарисидаги очиқ майдонларга, тоғларга ва адирликларга сайилга чиқиш жойлари.

Уйчи тумани ички ишлар бўлими