“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва жамғариш маданиятини шакллантириш мақсадида Марказий банк томонидан Уйчи туманида аёллар учун ўқув тренинги ташкил этди.
Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи тумани маданият марказида бўлиб ўтган шундай тадбирда банк омонатлари орқали маблағларни жамғариш имкониятлари, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек, аҳоли учун давлат томонидан яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
Ўқув тренинг иштирокчилари машғулотларда фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат этдилар.






