Ушбу видеомурожаат мутахассислар томонидан ўрганилди. Умид МФЙ ҳудудидаги йўл ички хўжалик йўли бўлиб, жорий таъмирлаш ишлари 12 август кунига қадар якунланади.Беруний кўчасида 5-6 та енгил типдаги ҳар хил турдаги савдо, пайнет шохобчаси, нусха кўчириш хизмати йўлга қўйилган бўлиб,
улар ҳеч қандай ҳужжатсиз эканлиги маълум бўлди. Ушбу қурилмаларнинг эгаларига туман қурилиш бўлими томонидан 3 кун муддат ичида расман огоҳлантириш хати орқали бузиб олиш ёки кўчириб кетиш, акс ҳолда туман ҳокимлиги қошидаги Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли қарори асосида ташкил қилинган ишчи гуруҳи томонидан бартараф этилиши тушунтирилди.Умид МФЙ “Янги баҳор” кўчасидаги ичимлик суви тармоғидаги носозлик “Намангансувтаъминот” МЧЖнинг Уйчи бўлими томонидан жойига бориб ўрганилганда, носозлик аҳоли хонадонларига тортилган Д-20 мм. ичимлик суви тармоғида эканлиги аникланди. Ўрнида носозлик бартараф этилди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати






