Уйчи туманидаги 26-мактабда тумандаги таълим муассасаларини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш ҳамда мавсумни беталофот ўтказиш, тармоқлар бир меъёрда ишлашини таъминлаш мақсадида ўқув амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда туман ХТБ мудири М.Мўминов, туман ФВБ вакили Ш.Носиров, туман СЭО ва ЖСБ санитария бўлими врачи Соҳибжон Турсуновлар сўзга чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, иситиш қозонхоналари ва дудбуронларини синовдан ўтказиш, дастлабки ёнғин ўчириш анжомлари созлигини таъминлаш, ис гази ва ботулизмдан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар беришди.