Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми фаоллар залида "Кексалари эъзозлаган юрт" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ровот маданият маркази ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда ҳамкор ташкилотлар - маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш туман бўлими маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, меҳнат фахрийси Т. Худойбердиевлар шукроналик, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси ҳақида таъсирчан мулоҳазалар билдирдилар.

Хонанда Умиджон Ҳайитмирзаев дилрабо қўшиқлари билан тадбирга файз киритди.