Уйчи туманининг 2-сектори ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида умумий қиймати 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
Бу ерда сув, электр, йўл масаласидаги муаммолар бартараф этилди. 861 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мазкур саноат зонасида бўлиб, лойиҳа эгалари билан суҳбатлашишди ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш, лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш, шу билан бирга, ободонлаштириш ишларини ташкиллаш бўйича тавсиялар бердилар. Мурожаатлар ўрнида ҳал этилди.






