Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2023 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида.

инг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунининг 12моддасига, "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунининг 14, 43-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш ҳамда туманда 2023 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,

ҚАРОР         ҚИЛАМАН:

  • Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнатбозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, 2023 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига асосантуманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони 2иловага мувофиқ ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони 104 нафарни ташкил этадиган 7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

  • ногиронлар учун 3 фоиз (42 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманданогиронлар ишга жойлашиш бўйича талаб 10 та бўлганлиги сабабли, келгусида 22 та иш ўрнини умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун банд қилиб қўйилсин);
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаганёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилар учун 1.9 фоиз (27 киши);
  • ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун

1.7 фоиз (24 киши);

  • пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0.3 фоиз (4 киши);
  • сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,2 фоиз (3 киши);
  • жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,2 фоиз (3 киши) миқдорида иш ўринлари заҳирасини белгилансин.
  • Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
  • 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун –болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
  • умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаганданкейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
  • сафарбарлик чақируви резерви хизматини ўтаган ва Ўзбекистон РеспубликасиҚуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
  • ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ваходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
  • пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлганёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндагимажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари.

  • Қуйидаги иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар этиббелгилансин:

муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳисобчи-тафтишчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарбиячи, ёрдамчи тарбиячи, тарозибон, электрик, автоаравача ҳайдовчиси, ташувчи, фаррош, ўтёқар, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул.

  • Тумандаги мавжуд корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари:
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;
  • 2022 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, заҳирага қўйиладиган умумий ишўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун заҳирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;
  • ижтимоий муҳофазага муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисминизаҳирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2023 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини биринчи чорак якунлангандан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай хабардор қилсин;
  • ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 (бешинчи) санасигача туман Аҳолибандлигига кўмаклашиш марказига "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этсин;
  • ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун ишўринларининг тайёрлиги ҳақида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг мазкур қарори бажарилмаслиги сифатида баҳоланиши лозимлиги қайд этилсин.

  • Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун ишўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича мазкур қарори талаблари бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганда корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилсин.
  • Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази "Ўзбекистон РеспубликасиБандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) мувофиқ субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган корхона, муассаса ва ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни таъминласин.
  • Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мазкур қарорни беш кун муддатичида қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига етказилишини таъминласин.
  • Мазкур қарор "Уйчинома" газетасида расман эълон қилинсин ва туманҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
  • Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб 3 (уч) ой ўтгач кучгакиради.
  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчиўринбосари Д.Нурматов зиммасига юклатилсин.

                    Tuman hokimi                                               Sh.Musayev

Uychi tuman hokimining

2022 yil 29 sentabrdagi

589-6-86-Q/22-son qaroriga

1-ilova

Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича туман комиссияси

 

ТАРКИБИ

 

Комиссия раиси:

  • Д.Нурматов - туман ҳокимининг биринчи ўринбосари

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

2. Лавозимига кўра  -

туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

 

Комиссия аъзолари:

 

3. С.Ахмадалиева

-

туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

4. Ш.Каримов

-

туман ҳокимлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири

5. М.Мўминов

-

туман халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири

6. А.Собиров

 

Комиссия котиби:

-

туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари

7. М.Дедаханова

-

туман бандликка кўмаклашиш марказининг Ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

 

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.