Уйчи туманидаги 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида туман ҳокими Ш.Мусаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Низамов , туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.
Сайёр қабулда йўл, кўчаларни шағаллаштириш, ёритиш, даволаниш, уй-жойини таъмирлаш, кредит каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.






