Ушбу лойиҳа асосида Уйчи туман ногиронлар жамияти  туман "Ёшлар иттифоқи" билан тадбир ўтказди. Унда асосий масала  "Ёшлар иттифоқи" ҳамда “Ёшлар ишлари агентлиги” ҳамкорликда ишлаш бўйича келишув имзоланди. Тумандаги 56 та МФЙда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ҳар бир оилада имконияти чекланган болажонларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини жамиятга етеазиб, эътиборни кучайтириш, ёшлигидан режа асосида даволатиш, илм олиш, касб-ҳунарли бўлиб, соғлом турмуш тарзи яратиш учун биргаликда ишлаш  хусусидаги иш услублари тушунтирилди. Йиғилишда ёшлар етакчилари ўзларини қийнаётган турли масалалар бўйича саволларга жамият раиси  Х.Мажидовадан жавоб топишди.Тадбир савол, жавоблар билан қизиқарли тарзда ўтди.