Ижтимоий тармоқда ёритилган "Янги Ўзбекистон - Эски касалхона" сарлавҳали пост бўйича

Постда келтирилишича, Наманган вилояти Уйчи тумани марказий касалхонаси туғруқхона бўлими атрофида беморларнинг яқинлари учун шароит яратилмаган, улар шифохона атрофида машинада ёки ташқи майдонда тунаб қолишаётгани акс этган суратлар илова қилинган.

Аслида ҳам шундайми? Йўқ, албатта. Уч йилдирки, ҳозирги туғруқхона бўлими биноси ёнида беморларнинг яқинлари учун кутиш зали ва парҳез таомлар тайёрлаш жойи мавжуд. Бу ерда овқатланиш ва кутиш учун шароит бор. Оралиқ масофа яқин бўлишига қарамай, қолаверса, кутиб туришга зарурият бўлмаган ҳолларда ҳам беморларнинг яқинлари туғруқхона бўлими биноси яқинига жойлашиб олишаётгани кузатилмоқда. Бундай ҳолат такрорланмаслиги учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Туғруқхонага олиб келинган шошилинч ҳолдаги беморлар учун стандарт дори-дармонлар мавжуд. Айрим ҳолларда ноёб дори-дармонга эҳтиёж бўлгандагина беморларнинг яқинларига рецепт ёзиб берилади.

Касалхонада шароит йўқлиги ҳақидаги иддаолар асоссиз, деб ҳисоблаймиз.

Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.