Уйчи туманида ош бериш маросимининг вақтини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг 3-бандига ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР         ҚИЛАДИ:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиКенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги 2736-III/КҚ-592-III-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган "Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низомда қуйидагилар белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин:

тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн

этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилиши; дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида

чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши; мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача, қўшалоқ тўйлар билан боғлиқ ош бериш маросимида эса 300

1

e-qaror.gov.uz                                                                                                                                                                          29.09.2022

нафаргача киши қатнашиши.

  • Уйчи туманида мазкур тадбирлар муносабати билан ош беришмаросимининг вақти бомдод намозидан сўнг бошланиши ва соат 11:00га қадар давом этиши белгилансин.
  • Карантинли ҳолатларда Республика махсус комиссияси томонидан ошбериш маросимининг вақти чекланган ёки чегараланган тақдирда ош бериш маросимининг вақти мазкур комиссия томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
  • Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълон қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти (uychi.uz)га жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  • Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судгашикоят қилиш ҳуқуқига эга.
  • Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Нурматов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Жўраев) зиммасига юклансин.