Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан аҳоли гавжум жойларда, маҳаллаларда фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик, ўғрилик, автомашинани қаровсиз қолдирмаслик, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини олдини олиш борасида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Фуқароларга фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан ҳуқуқий тушунча бериш баробарида, буклетлар тарқатилиб, кенг оммага ушбу турдаги жиноят ҳақида тушунчалар берилмоқда.