"Авто ихлос" мактабининг биринчи қаватида тадбиркор Исломжон Усмонжонов томонидан тикувчилик цехи иш бошлади. Бунинг натижасида 10 та янги иш ўрни яратилди.

-Тикув цехимизда паркўрпа, ёстиқ сумка, ғилоф тикамиз, даромад ҳам шунга яраша, ҳоким ёрдамчисини кўмаги билан фаолиятни янада кенгайтириб, иш ўринларини 50 тага етказишни ният қилганмиз,- дейди Исломжон.

Янги иш ўринларини ташкил этиш - аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлашга хизмат қилади. Бу эса иқтисодиётимиз тараққиёти, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.