“Namanganliklar.Uz” телеграм каналида ёритилган Уйчи тумани Истиқлол МФЙдаги кўп қаватли уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича
Лавҳада кўриниб турибдики, мазкур мурожаатдаги ҳақиқий ҳолат мутахассислар томонидан ҳам изоҳлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунининг7-моддасида “Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади”, деб белгилаб қўйилган. Қолаверса, Қонуннинг 15-моддасида “Умумий мол-мулкни сақлаш” тартиби ҳам кўрсатиб ўтилган. Афсуски, бу кўп қаватли уйларда яшовчи айрим фуқаролар мажбуриятларини бажармай келишмоқда. Бу эса ҳозиргидек аянчли ҳолатга олиб келган.Юқоридаги ҳолатни бартараф этиш бўйича ширкат билан биргаликда амалий ишга киришиш зарурлиги тушунтириб ўтилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






