Бугун Уйчи тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 366-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини ҳоким ёрдамчиларига етказиш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий бошқармаси вакиллари, туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари ҳамда ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.






