Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудидаги пахта майдонларида теримда иштирок этаётган фуқаролар билан учрашиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашди, терим фаолларига эсдалик совғалари топширди.

Шундан сўнг фермер хўжалиги раҳбари ҳамда пахта отрядларига бириктирилган банк ходимларига теримчиларнинг кунлик терган пахтаси учун тўланиши керак бўлган пул маблағларини шу куннинг ўзида пахта майдонида тарқатиш бўйича топшириқлар берди.