Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312- сонли қарори ижроси бўйича Уйчи туманида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев сектор ҳудудида яшовчи "Ёшлар дафтари"га ишсизлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини ўрганиш орқали киритилган 8 нафар ёшга бепул тикув машиналарини топширди. Бу билан уларнинг доимий бандлиги таъминланади ҳамда даромад манбаига ҳам эга бўладилар.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамда ёшларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича сектор раҳбари томонидан доимий равишда ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.






