Маълумки, ўтган даврда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, соҳага оид ўндан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Шу билан бирга, мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида: маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилини қарор топтиришда ижтимоий фаол нуронийларни ёшларга бириктириш ва улар томонидан олиб борилаётган ишлар, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги “Фахрийлар кенгашлари», фуқаролар йиғинларидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари фаолият олиб бормоқда.
Наманган вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Алоходжаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши аъзоларининг ҳамкорликдаги фаолияти, ёшлар тарбиясидаги ўрни, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кексаларни эъзозлаш борасида амалга ошириладиган келгуси режалари ҳақида сўзлашди.






