Tуман маданият бўлими тасарруфида 6 та маданият маркази фаолият олиб бормоқда. Ўн битта йўналишда 18 та ( ашула, рубоб, доира, ғижжак, хор, эстрада, фольклор, фортопиано ва хор, актёрлик маҳорати, моҳир қўллар, сухандонлик) тўгараклари,

қўшимча 5 та (рақс, тасвирий санъат, нутқ маданияти, сухандонлик) тўгарак ташкил этилган бўлиб, уларда 279 нафар ёш санъат сирларини ўрганиб келмоқда. Шунингдек, туман маданият марказида ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уч боқичдан иборат “Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар, “Ифтихор” ёшлар ижодий жамоалари ҳамда “Ёшлар клуби” ва “Баркамол ёшлар” театри ташкил этилган. 75 нафар ёш қамрови йўлга қўйилган. Бундан ташқари, тўгарак раҳбарлари томонидан 5 та муҳим ташаббус бўйича тумандаги 42 та мактабда 12 та йўналишда 42 та бадиий ҳаваскорлик тўгарагида 464 нафар ёш маҳоратини ошириб бормоқда.Куни кеча туман маданият бўлимида ташкил этилган “Ҳаваскорлик жамоалари ва ижодий тўгараклар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш омиллари” мавзусидаги вилоят семинарида бу борадаги ютуқлар эътироф этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.