Уйчи туман "Баркамол авлод" болалар мактабида 7 йўналишда 46 хил тўгарак мавжуд бўлиб, 14000 нафар ўқувчи-ёш қамраб олинган. Туман мактабларидан ўзлари қизиққан ўқувчилар ҳунарлар бўйича сабоқ оладилар.

19 сентябрь куни Уйчи туман Баркамол авлод болалар мактаби томонидан 2022-2023 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан "Имконимсан, Баркамол авлод" шиори остида "Очиқ эшиклар" куни ва тўгараклар ярмаркаси" бўлиб ўтди.

Тадбирга вилоят болалар кутубхонаси бўлим мудирлари Д.Қўчқорова, Н.Долиева, Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М. Қамбаровлар ташриф буюришди. Унда тўгараклар ҳақида маълумотлар берилди, турли хил чиқишлар намойиш этилди.Бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад ўқувчилар қамровини янада ошириш.

Уйчи туман "Баркамол авлод" болалар мактаби ахборот хизмати.