Куни кеча вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков томонидан Наманган вилояти ҳокимлигида ёшлар билан ишлаш, таълим ва тиббиёт соҳаларни ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантириш бўйича танқидий-таҳлилий руҳда йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Бугун ушбу йиғилишдан келиб чиқадиган вазифаларга бағишлаб Уйчи туманида халқ таълими масъуллари билан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Туман ҳокимнинг ўринбосари Аброр Собиров йўл қўйилган камчиликлар, галдаги вазифалар ҳақида сўзлаб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни тубдан кўриб чиқиш, битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш бўйича ҳозирдан тайёргарлик ишларини тизимли ташкиллаш масалаларига эътибор қаратди.






