Уйчи тумани деҳқонлари жорий йилда жами 5869 гектар майдонда ғўза парваришлашди. Мақсад 23769 тонна пахта етиштириб, 45 центердан ҳосил олиш.

"Uchkurgan textile" МЧЖ Уйчи пахта тозалаш заводида дастлабки пахта ҳосили қабул қилинди. Мавсум бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари иштирок этишди ва биринчи ҳосил келтирган фермер хўжаликларига эсдалик совғаларини топширишди.

Шу куни бир бош жонлиқ сўйилиб, меҳнат фахрийлари мавсумни беталафот ўтказиш, улкан ҳосил хирмони яратилишини тилаб, дуолар қилишди.