Кунлар совиши билан, албатта, айни шу савол тез-тез қулоққа чалинади. Бу йилги қиш мавсуми ҳам яқинлашмоқда. Демак, қиш ғамини ҳозирдан ейиш ва пухта тайёргарлик зарур бўлади.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун “Бек кон таъминоти” МЧЖда бўлди ва бу ердаги имкониятлар билан танишди. Маълумки, мазкур жамият туманимиз аҳолисини кўмир маҳсулотларига бўлган талабини қондириб келади. Жорий йилда аҳолига 10 минг тонна кўмир тарқатилиши, 25 минг тоннадан ортиқ экспорт қилиниши режалаштирилган. Айни вақтда омборда 3 минг тонна захира мавжуд.