Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида "Қадри қаддидан баланд ўзбекмиз" номли маданий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Ш. Мусаев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи И. Валиханов, "Нуронийлар" кенгаши раҳбари Т. Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э. Юнусова иштирок этиб, кекса нуронийларни байрам билан табрикладилар. Тадбир давомида юртимиз тинчлиги, осойишталиги, пахта режалари бажарилиши тиланиб, дуолар қилинди. Бирлашган маданият маркази қошидаги "Бирлашган наволари" бадиий ҳаваскорлик жамоаси хонандаси М.Ўринбоев маданий хизмат кўрсатди.