🔘Уйчи туман оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими, ЎзХДП туман кенгаши, Бирлашган маданият маркази ҳамкорлигида мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишлаб 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда “Оқила аёллар ҳаракати жамиятни маънавиятга етаклайди” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
🔘Жамиятда янги маънавий макон яратиш, аҳолига эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналаримизни сингдириш ва байрамона кайфият улашиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда кўргазмалар, саҳна кўринишлари, байрам дастури намойиш этилди.
🔘Якунда тадбир ташкилотчиларига байрам совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Тадбирни ташкиллаштиришда хотин-қизлар фаоли Ирода Тўрабоева жонбозлик кўрсатди.






