"Уйчи парранда” МЧЖга қарашли паррандаларга озуқа ем тайёрлаш цехидаги ҳолат юзасидан

12 август куни Kuz.uz сайти ёритилган видеомурожаат бўйича туман СЕО ва ЖСБ назорати остида цехда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, цех ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди, цехга кириш эшиклари қайтадан янги ўрнатилди. Цех атрофи девор билан ўралиб, санитария ҳимоя минтақаси ташкил этилди,дайди ҳайвонлар, кемурувчилар киришининг олди олинди. Цех иккита ҳудудга, яъни тоза ҳудуд ва чиқиндиларни сақлаш ҳудудига ажратилди. Товуқ чиқиндиларини сақлаш учун мавжуд музлатгич қайта тамирланиб, ишга тушурилди. Лавҳада кўрсатилган қушхоналардан олиб келинган ҳайвон суяклари ва товуқ чиқиндилари тўлиқ бартараф этилди. Йиқилиб, носоз ҳолда бўлган дудбўрон қайта тикланиб, 20 метр баландликка кўтарилди. Ноқонуний суюқ чиқинди ҳовуз йўқотилиб, тўлиқ бартараф этилди. Цех ҳудудидаги товуқ чиқиндилари ташланган жойлар зарарсизлантирувчи воситалар билан тўлиқ дезинфекция қилинган. Ишчиларга шарт-шароитлар яратилди. Кунлик тўпланадиган суюқ чиқинди ҳовузи усти темир қопқоқлар билан беркитилди.Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида аҳолига эсаётган бадбўй ҳид манбаси бартараф этилди ва аҳоли эътирози қаноатлантирилди.

Уйчи туман СЕО ва ЖСБ ахборот хизмати.