Муҳокама жараёнида содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси бўйича тушунтириш бериб ўтилди. Шу билан бирга айрим фуқаролар томонидан содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг содир этилиш сабаб ва оқибатлари жамоатчилик олдида кенг муҳокама этилди.
Туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ошиб кетишига сабаб бўлаётган омиллар айтиб ўтилди ва уларнинг олдини олиш бўйича йиғилганлар, маҳалла фаоллари ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён этишди. Келгусида шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик учун қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.






