Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Маъмурахон Турғунова раҳбарлигидаги "Янги Ўзбекистон юлдузлари" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 120 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Масканда қўшимча инглиз ва рус тиллари ҳам ўргатиб борилмоқда. Бу йил ушбу муассасани иккинчи қалдирғочлари мактабларга йўлланма олишди. Муассасада мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан ўтказилган байрам тадбири ғоятда сермазмун ва завқли бўлди.






