Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шанба куни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида қонунчиликка мажбурий профилактик эмлаш қонунийлаштирилганига (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/7516) муносабат билдирди: (https://t.me/adliyangiliklari/3755)
Агар фуқаро олишни рад қилса, оёқ-қўлини боғлаб, милиция юбориб, тиббиёт муассасасига оборилмайди. Фақат бошқа ҳуқуқлари, масалан, меҳнат ҳуқуқлари чекланиши мумкин.
Иш берувчи эмланмаган ходимни ишдан ҳайдамайди, ишдан четлатади. Ишдан четлатилса, бу вақтинчалик бўлади, ойлик тўланмайди.
Инсон ҳуқуқлари абсолют ҳуқуқ эмас. Инсон ҳуқуқлари жуда кўп ҳолатда чекланади, Европада юқори стандартда ишлайдиган суд инстанциялар ҳам мажбурий эмлашда давлат тарафини олган. Жамоавий ҳуқуқ индивидуал ҳуқуқдан доимо устун туради.






