Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқарув раиси Аҳмаджон Мукаррамов ҳамда Уйчи туман ҳокимлиги масъуллари томонидан Уйчи туманида узоқ вақт даволанаётган беморлар, ногиронлар, юрт равнақига ҳисса қўшган инсонлар, якка-ёлғиз яшовчилар оилавий шароити билан танишилди, уларга озиқ-овқатлар тақдим этилди. Саломатлик қадрига инсон бемор бўлганда етади, узоқ вақтдан буён даволанаётган ва турли қийинчиликларга дуч келган ҳамюртларимиздан кимдир нолиса кимдир шукур қилади. Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган тадбир Уйчи туманида яшаб келаётган бир қатор оилалар қалбида ватанга муҳаббат, эзгу ишларга даъват кўринишига айланди, берилган бу каби эътибор уларнинг қалбини яхшиликларга йўналтирди, байрам кайфиятини тақдим этди.Уйчи тумани - аҳолисининг меҳнаткашлиги, серҳосил боғлари ва унумдор ерлари билан машҳур.Уйчи тумани “Машад” маҳалласида яшовчи Камалов Жалол отани кўпчилик ҳурмат қилади, 75 ёшни қоралаётган Жалол ота турли қурилиш ташкилотларида ишлаши билан баробарида қўни-қўшнилар учун уй-жойлар, хаммомлар қуришда ўз касбининг устаси ҳисобланади. Шунингдек, маҳалланинг муаммоларини ҳал қилишда бош-қош бўлганлар, яқинда маҳалланинг 650 метр кўчасини хашар йўли билан бетонлаштириб равон бўлишига катта ҳисса қўшганлар. “Файзобод” маҳалласида яшовчи Турсунов Рўзибой ота ҳам хаммом қуриш касби билан рўзғор тебратганлардан, 5 та фарзандни халқ хизматига қўшганлар, бироқ кейинги 25 йил давомида паркинсон касаллигига дучор бўлиб ётиб қолганлар, дори-дармонлар сотиб олишда қийинчилик бўлаётганлиги сабабли бу оилага “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси маблағларидан моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилди.Уйчи туманининг энг олис ҳудудларидан бири – “Янгиер” маҳалласида яшовчи Эсанбоев Олимжон вилоят Божхона тизимида меҳнат қилган, қандли диабет ва 2016 йилда қорасон касалликлари авжидан оёғининг бир қисми кесилган.“Ғайрат” маҳалласида яшовчи Эрмамат Нурматов 2-гурух ногирони, 2017 йилда инсульт касаллигига йўлиққан, фарзандлари ёшлиги ва уй-жойини таъмирталаблигини эътиборга олиб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан 25 дона шифер ажратиладиган бўлди.“Боғ кўча” МФЙда яшовчи Исомиддинова Ойпўлатхон ая 8 та фарзандни вояга етказган, савдо соҳасида ишлаган, ипак қурти боқиб халқ хизматида бўлган. Қўл бармоқларида касаллик туфайли бир бармоқни кесилган, қон босими касаллигига дуч келган.“Гулзор” маҳалласида яшовчи Мамадалиева Ширмонхон ая якка-ёлғиз яшайди, уй-жойи таъмирлашга мухтож бўлганлиги учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан қурилиш материаллари билан таъминланадиган ва маҳалла аҳли хашари билан таъмирланадиган бўлди.“Пастгузар” маҳалласидан Якуббоева Карима ая деҳқонлик қилган, болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаган, бироқ кейинги йилларда қон босими ортиши, суяк синиши каби касалликлар билан оғриган.“Соку”лик Эргашев Хасанбой уй қурувчи уста, яқинда инсульт касаллигига дучор бўлган, маҳалла томонидан имконият даражасида моддий ёрдам кўрсатилиб, даволанишига ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.“Президентимиз томонларидан бу йилни инсон қадрини улуғлаш йили деб бежизга айтилмаган экан, юртимизда инсон қадрини улуғлашга катта эътибор берилмоқда. Мустақиллик байрами арафасида вилоят ҳокимлиги номидан уйимизга келган масъуллар озиқ-овқатлар билан йўқлашди, тўғрисини айтсам кутмагандим. Айниқса нима ёрдам керак, қандай муаммолар бор деб сўрашди, уй-жойимни таъмирлашга ёрдам беришадиган бўлди, рахмат”,-деди Эрмамат Нурматов.