Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича тиббиёт соҳасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 40 ёшдан катта аҳоли ўртасида юқумсиз касалликларнинг олдини олиш ва уни барвақт аниқлаш, ушбу касалликларга мойиллиги бор инсонлар соғлигини мустаҳкамлаш борасида "Скрининг текширув" лари ўтказилмоқда. Юрак-қон томир ва қандли диабетни хавф белгиларини аниқлаш учун ҳар бир оила поликлиника ва оила шифокорлик пунктларида текширувлар ўтказилмоқда. Натижада ушбу касалликларга мойиллиги борлар аниқланиб, белгиланган профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.
Қуйида Уйчи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Ахси оила шифокорлик пункти "Тиббий бригада" фаолиятидан лавҳалар.






