Уйчи туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган 28-мактаб биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев, ҳокимнинг ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Аҳолини қийнаётган муаммолар ечими бўйича тавсиялар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда қурилиш, электр, йўл, саломатликни мустаҳкамлаш каби масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.