🔹Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Олмурут МФЙда яшовчи Атамирзаевлар хонадонида “Мунис муаллимлар, сизга ташаккур” мавзуида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🔸Бугун кунда Замирахон Атамирзаевалар оиласида қизлари Эъзоза, келинлари Муқаддас, Дилноза, Моҳигул Атамирзаевалар таълим соҳасида фаолият юритишади. Шу муносабат билан маърифатли оила аъзоларининг ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда таълим ривожига қўшаётган ҳиссалари эътироф этилди.

🔹Мазкур тадбир доирасида туман АКМ томонидан китоблар кўргазмаси, 7,36-мактаблар ўқувчилари томонидан Ватан, ота-она, устозни улуғловчи шеърлар, саҳна кўринишлари ижро этилди. Туман маданият бўлими томонидан байрам дастури намойиш қилинди.

🔸Туман фаоллари томонидан миллий қадриятлар, урф-одатларимиз юзасидан гапириб, ёшларга ибратли ўгитлар, панд-насиҳатлар берилди. Якунда муаллимлар оиласига байрам табриклари, эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.