Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар хотин-қизлари ўртасида ташкил қилинган тарғибот тадбирида ижодкорлар Носир Аббос, Дилором Эргашева, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусовалар иштирок этишди.

-Ўтказилаётган тадбирлар кўзланган асосий мақсад оилалар фаровонлигини сақлаш, эрта турмушнинг олдини олиш, ажрим ёқасидаги оилалар, низоли оилалар билан ишлаш,- дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саида Аҳмадалиева. -Тарғиботчи, фидойи аёллардан иборат гуруҳлар ҳар бир кўчада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда. Шу билан бирга, бир ҳунармандга ўн нафардан аёл бириктирилди.

Ровот маданият уйи хонандалари ижросидаги қўшиқлар тадбирга янада файз киритди.