Уйчи туманидаги 26-мактабни 1972 йилда тамомлаган собиқ синфдошларнинг эллик йиллик учрашуви бўлиб ўтди. Унда устозлар Маҳаммадамин Юлдашев, Дедахон Ўринбоевлар ҳам иштирок этдилар.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев самимий тилаклар билдириб, ҳар икки устозга китоблар совға қилди. Шу билан бирга, нуронийларнинг бугунги кундаги фаолияти, ёшлар тарбиясидаги ўрни, шукроналик, мамлакатимиз ва дунёда рўй бераётган муҳим сиёсий жараёнлар ҳақида мулоҳазалар билдириб ўтди.